2019 йилда пенсионерларнинг пенсия миқдори ўртача 65 минг сўмдан 265 минг сўмгача ошади

2019 йилда пенсионерларнинг пенсия миқдори ўртача 65 минг сўмдан 265 минг сўмгача ошади

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси расмий сайтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг аҳамиятига муносабат билдирди, дея хабар берди ЎзА.

Унда айтилишича, авваллари ўртача ойлик иш ҳақи - 2200 минг сўм ва иш стажи 35 йил бўлган фуқарога амалдаги тартиб бўйича пенсия ҳисоблашда 1621 минг сўм (энг кам иш ҳақининг 8 баравари) инобатга олинган (қолган қисми, яъни 579 минг сўм ҳисобга олинмаган), шундан келиб чиқиб ушбу сумманинг 55 фоизи, яъни пенсиянинг таянч миқдори (891 550 сўм) белгиланиб, талаб этиладиган (25 йил) дан ортиқча ишлаган 10 йилнинг ҳар бир йили учун 1 фоиздан қўшимча ҳисобланиб, пенсиянинг умумий миқдори 1 054 минг сўмни ташкил этар эди.

Янги тартиб бўйича эса, ушбу фуқарога ўртача ойлик иш ҳақи 1 621 минг сўм эмас, 2 027 минг сўм (ЭКИҲнинг 10 баравари) миқдорида ҳисобга олинади. Бунда, пенсиянинг таянч миқдори 1 115 минг сўмни, ортиқча ишлаган йиллар учун қўшимчани ҳисобга олган ҳолда пенсиянинг умумий миқдори 1 317 минг сўмни ташкил этади ёки 263 минг сўмга ошади.

Шуни таъкидлаш керакки, бу фармон нафақат 2019 йил 1 январдан кейин пенсияга чиқувчиларга, балки ушбу тоифага тушувчи ҳозирги кунда пенсия олиб турган пенсионерларга ҳам татбиқ этилади ҳамда уларнинг пенсиялари қайта ҳисоблаб чиқилади.

Ҳисоб-китобларга кўра, жами 533 минг нафардан ортиқроқ пенсионерларнинг пенсия миқдорлари ўртача 65 минг сўмдан 265 минг сўмгача ошади.

Фармонда белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун 2019 йилда жами 1,8 трлн.сўм миқдорида маблағ талаб этилади.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!