2019 йилда нарх-наволар кескин кўтарилмайди

2019 йилда нарх-наволар кескин кўтарилмайди

Молия вазирлигида тадбиркорлар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда молия вазири Ж.Қўчқоров яқинда эълон қилинган, гўшт, шакар, картошка, нон, пиёз, балиқ каби маҳсулотлардан ҚҚС олишни бекор қилингани ҳақида изоҳ берган.

Шунингдек, ОАВ вакилларига 2019 йилда нарх-наволар кескин ошмаслигини маълум қилган.

Тўғрисини айтганда, ўтган йили нон, электр нархининг ошгани ҳисобига инфляция даражаси 20 фоиз бўлади деган ташвишда эдик, деган вазир. Лекин ҳисоб-китоблар бу кўрсаткични 14,3 фоизни ташкил этганини кўрсатди. Бунинг асосий сабаби тадбиркорларимиз орасида рақобатнинг кескин ошгани деб айтиш мумкин.

Шунингдек, тадбирда корпоратив мижозлар учун савдо ва хизматлар соҳасида чеклар жорий этилиши ҳақида сўз борди. Ҳозирга қадар пластик карточка ёрдамида амалга оширилган савдо ва сервис хизматларига чекдан ташқари счёт-фактура ҳам талаб этилиб, ортиқча ташвиш бўлаётган эди. Энди мижозга берилган чек қонуний ҳужжат ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!