2019 йилда Ҳиндистонда 1,5 миллиондан кўпроқ одам ҳаво ифлосланиши сабаб вафот этган

2019 йилда Ҳиндистонда 1,5 миллиондан кўпроқ одам ҳаво ифлосланиши сабаб вафот этган

“The Lancet” деб номланган тиббиёт журналининг 22 декабрда берган маълумотларига кўра,  2019 йилда Ҳиндистонда 1,67 миллион киши ҳаво ифлосланиши сабаб вафот этган.Бу Ҳиндистонда ўтган йили вафот этган барча инсонларнинг 18 фоизини ташкил қилади.

Ҳиндистондаги шаҳарлар дунёдаги энг ифлосланган шаҳарлар рўйхатига доимий тарзда киритилади. Бу мамлакатда 2017 йили ҳаво ифлосланиши туфайли оламдан ўтганлар 1,24 миллион кишини, ёки бўлмасам умумий вафот этганларнинг 12,5 фоизини ташкил қилганди.

“The Lancet” нинг олиб борган таҳлилларидан маълум бўлишича, Ҳиндистондаги ҳавонинг ифлосланиши одамларнинг сурункали ўпка касаллиги, нафас йўллари инфексиялари,  ўпка саратони,  юрак касалликлари, диабет,  неонатал касалликлар ва катарактага чалинишларига сабаб бўлган.

Ҳиндистон ҳавонинг ифлосланиши сабаб нафақат ўз аҳолисини йўқотмоқда, балки, бундан иқтисодий зарар ҳам кўрмоқда. Жаҳоннинг энг ифлосланган пойтахти бўлган Ню-Деҳли аҳоли жон бошига ҳисоблаганда энг кўп иқтисодий зарарни кўрди,  деб ёзади “The Lancet”.

Швецариянинг “IQAir” деб аталувчи ҳаво сифати технологиялари компаниясининг сешанба куни берган маълумотига кўра, Ҳиндистоннинг учта асосий шаҳри – Нью-Деҳли,  Колката ва Мумбай дунёнинг энг кўп ифлосланган 20 шаҳри рўйхатига кирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!