2018 йилнинг энг бой ёзувчиси аниқланди! У қанча даромад кўрганини биласизми?

2018 йилнинг энг бой ёзувчиси аниқланди! У қанча даромад кўрганини биласизми?

Forbes журнали 2018 йилнинг энг бой ёзувчиларини аниқлади. Рўйхат ижод намуналарининг сотилишига қараб тузилди. Бу ҳақда "repost" ёзмоқда.

Рўйхатда Жеймс Паттерсон етакчилик қилди. У инспектор Алекс Кросс ҳақидаги серияли детектив романлар муаллифидир. Жорий йилда Паттерсон 86 млн доллар ишлаб олди.

Гарри Поттер ҳақидаги асарлар муаллифи Жоан Роулинг эса биринчи ўриндан иккинчи ўринга тушди. У 54 млн доллар даромад кўрди. Учинчи ўрин эса қўрқинчли асарлар қироли Стивен Кингга насиб этди, унинг даромади 21 млн долларга тенг бўлди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!