20 нафар фуқарога ноқонуний сабоқ берган шахснинг қилмишлари фош бўлди

20 нафар фуқарога ноқонуний сабоқ берган шахснинг қилмишлари фош бўлди

Жорий йилнинг 21 февраль куни Фарғона вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўштепа тумани ҳам 2 йилдан буён ноқонуний диний таълим бериш билан шуғулланиб юрган шахснинг қилмишларига чек қўйилди.

Аслида Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида рўйхатда туриб яшаган О.А. исмли фуқаро жами 20 нафар шахсга ноқонуний диний таълим бериб келаётгани аниқланган. Энг ажабланарлиси, ундан дарс олаётганларнинг 17 нафари вояга етмаганлар бўлиб, 13 нафари Наманган вилоятидан, 1 нафари Қашқадарё вилоятидан келганлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят ишлар бўйича Қўштепа тумани суди томонидан ушбу фуқарога Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!