20 млрддан ортиқ маблағ истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди

20 млрддан ортиқ маблағ истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига 2021 йил давомида фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 11220 та мурожаатлар келиб тушган.

Мазкур ариза ва шикоятларнинг 10254 таси яъни, 91,4 % ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 20 393 651 249 (йигирма миллиард уч юз тўқсон уч миллион олти юз эллик бир минг икки юз қирқ тўққиз) сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

Федерация ва унинг ҳудудий ижро органлари томонидан, истеъмолчилардан тушган 30 та мурожаат асосида истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд органларига даъво аризалари киритилиши ва ижобий ҳал этилиши натижасида 1 365 075 465 (бир миллиард уч юз олтмиш беш миллион етмиш беш минг тўрт юз олтмиш беш) сўм моддий ва маънавий зарарлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Истеъмолчилардан келган шикоятларнинг энг кўпи, яъни 4241 таси (37,8%) савдо соҳасига, 1617 таси (14,4%) газ таъминоти соҳасига, 1150 таси (10,2%) электр таъминоти соҳасига, 536 таси (4,8%) сув таъминоти соҳасига, 363 таси (3,2%) коммунал хизмат соҳасига, 134 таси (1,2%) соғлиқни сақлаш соҳасига, 923 таси (8,2%) хизмат кўрсатиш (сервис) соҳасига, 276 таси (2,5%) транспорт соҳасига, 369 таси (3,3%) алоқа (ва интернет) соҳасига, 1612 таси (14,4%) эса бошқа соҳаларга тўғри келади.

Ҳурматли истеъмолчи, агарда сизнинг ҳуқуқларингиз бузилса 1091 ишонч телефони ва @PotrebitelUz_bot орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
жамиятлари федерацияси Матбуот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!