20 минг АҚШ долларига ер сотган фирибгар қўлга олинди

20 минг АҚШ долларига ер сотган фирибгар қўлга олинди

Қашқадарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими ва туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро М.А. фуқаро Б.И.га тумандаги дарё муҳофазасига олинган 20 сотих ер майдонини 20 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 200 млн. сўмни олган вақтида ашёвий-далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!