20 миллион сўм эвазига ИИБ га ишга кирмоқчи бўлди

20 миллион сўм эвазига ИИБ га ишга кирмоқчи бўлди

Ўғлини ички ишлар идорасига “хамирдан қил суғургандек” осонгина ишга жойлаштириб қўйишни қуюқ ваъда берди...

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги Қўлдовли маҳалласида яшовчи Фарид Асамов шу йилнинг апрель ойида Исмоилтепа маҳалласида яшовчи уй бекаси Лутфия Шамшиева (исм-шарифлар ўзгартирилди) билан учрашиб, унинг ўғлини ички ишлар идорасига “хамирдан қил суғургандек” осонгина ишга жойлаштириб қўйишни қуюқ ваъда беради.

Бунинг эвазига 50 ёшдаги онахоннинг 20 миллион сўм пулини олиб кетади. Ўғлининг ИИБ га ишга жойлашишини кутавериб тоқати тоқ бўлган Л.Шамсиева чўтлаб кўрса, Фаридга пулни ўз қўллари билан бериб юборганига ҳам етти ой бўлибди. Лекин, ўғлини ишга жойлаштирмоқчи бўлган “уддабурон йигит”дан ҳамон дарак йўқ. Шунда у қўлдовлилик Ф. Асамовнинг ёлғон ваъдалар бериб, алдов йўли билан пулини ўзлаштириб кетганини кўз олдига келтиради ва бу ҳақда ички ишлар идорасига мурожаат этади.

Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!