2 нафар фуқарони Чирчиқ давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Қибрай тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.А. 2 нафар фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Чирчиқ давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйишга ишонтириб, эвазига ҳар бири учун 4 500 АҚШ долларидан ҳисоблаб жами 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).