2 млрд доллар ва дори-дармонлар: Хитой коронавирус бўйича навбатдаги қадамни ташлади

2 млрд доллар ва дори-дармонлар: Хитой коронавирус бўйича навбатдаги қадамни ташлади

Хитой коронавирусдан зарар кўрган давлатларга икки миллиард доллар ажратади. Бу ҳақда Президент Си Цзиньпин маълум қилди, деб ёзади “РИA Новости”.

"Маблағ яқин икки йил ичида ажратилади. Пул давлатларга коронавирусга қарши курашда ва зарар кўрган мамлакатларда, айниқса ривожланаётган мамлакатларда ижтимоий-иқтисодий ривожланишга ёрдам беради", деди Си Цзиньпин.

Бундан ташқари, Хитой БМТ билан ҳамкорликда республикада эпидемияга қарши дори-дармонларни барқарор етказиб бериш учун гуманитар омборхона ташкил қилади. "Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирус вакциналари бутун дунёда мавжуд бўлади ва ривожланаётган мамлакатларда эмлашнинг мавжудлигини таъминлашга Хитой катта ҳисса қўшади", — дея қўшимча қилди ХХР раиси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!