2 минг 147 нафар якка тартибдаги тадбиркорнинг 73,1 миллиард сўмлик солиқ қарзидан воз кечилди

2 минг 147 нафар якка тартибдаги тадбиркорнинг 73,1 миллиард сўмлик солиқ қарзидан воз кечилди
Бугунги кунда республикамиз бўйича жами 2147 нафар, шундан 1197 нафари якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини қайта тиклаганлиги ва 950 нафари давлат рўйхатидан ўтганлиги натижасида 73,1 миллиард сўмлик қатъий белгиланган солиқ ва молиявий жарима бўйича мавжуд қарзи ҳисобдан чиқарилди.
Маълумки, Президентимизнинг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2018 йил 1 апрелга қадар тадбиркорлик мақомини йўқотган, фаолиятини амалга оширмаётган, фаолиятини вақтинча тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлар 2019 йил 1 январга қадар тадбиркорлик фаолиятини тиклаган ёки давлат рўйхатидан ўтган ҳолларда, қатъий белгиланган солиқ ва молиявий жарима бўйича қарзи ҳисобдан чиқарилиши белгиланган.
Давлат солиқ қўмитаси 2019 йил 1 январь санаси яқинлашаётганлиги боис, давлатимиз томонидан берилаётган бундай имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда, фармон талабларига асосан тадбиркорлик фаолиятларини тиклаш ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтишга чақиради.
Manba: uza.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!