2,1 миллиард сўм кредит маблағлари эвазига харид қилинган қорамол ва металлни талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

2,1 миллиард сўм кредит маблағлари эвазига харид қилинган қорамол ва металлни талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оққўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Т.ч.” МЧЖ раҳбари Х.Й. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағи эвазига харид қилинган қорамолларни гўёки “J-R.” фермер хўжалигига сотилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, 100 бош қорамолни нақд пулга сотиб юбориб, жами 2,3 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “А.С.” МЧЖ раҳбари Ё.Т. банк филиалидан ажратилган 2,1 млрд кредит маблағи эвазига харид қилинган металл маҳсулотларини нақд пулга сотиб юборганлиги, шунингдек маблағини қайтармаслик мақсадида, гаровга қўйилган омборхона биносини тақиқдан ечиш тўғрисида банкнинг хати ва муҳрини қалбакилаштириб, омборхонага қўйилган тақиқни бекор қилишга эришганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!