1990 йилги Ўш фожиаси қандай юз берган эди?

1990 йилги Ўш фожиаси қандай юз берган эди?

Каримов фонди Леонид Левитиннинг Ўзбекистон тарихий бурилиш палласида китобида чоп этилган Ўш фожиаси ҳақидаги маълумотларни чоп этди. Қуйида Ўш воқеалари аслида қандай юз бергани ва Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қатъий сиёсати туфайли катта фожианинг олди олингани ҳақида сўз юритилади.

Ҳа, Ўш фожиаси чиндан ҳам рўй берган. Талай сабабларга кўра 1990 йилнинг июнида содир бўлган Ўш воқеалари ҳақида батафсил ёзишни лозим топмадим. Эслатиб ўтай, Асқар Акаевнинг гувоҳлик беришича, ўша миллатлараро тўқнашувда икки кун ичида юзлаб ўзбек ва қирғизлар беҳуда ҳалок бўлди. Республика мўъжиза туфайли иккинчи Қорабоққа айланишдан қутқариб қолинди. Бунда эса Ислом Каримовнинг қатъий сиёсати муҳим аҳамият касб этди.

Қирғизистон жанубида олти юз мингдан зиёд ўзбеклар яшайди. Деярли ҳар бирининг Ўзбекистон чегарадош ҳудудларида қариндош-уруғи бор. Ўшанда ўн минглаб қуролланган ва қуролсиз инсонлар ўз қариндошларини ҳимоя қилиш учун икки республика чегарасида тўпланди. Россиянинг марказий ҳудудидан зудлик билан юборилган армия бўлинмалари уларни аранг тўхтатиб турди. Вазият соат сайин кескинлаша борди.

Ана шундай ўта мушкул вазиятда Каримов, токи у Президент экан, бирор бир ўзбек ёмон ният билан Қирғизистон чегарасидан ўтмаслиги, қандай сабаб бўлмасин, ўч олишларга асло йўл қўйилмаслигини баён қилди. Президент ўз ваколати доирасида барча воситаларни ишга солиб, фожианинг олдини олди. Ҳайратланарли ахлоқий жасорат! Бизнинг замонамизда бу ҳол фавқулодда кам учрайди.

Карлайл ушбу воқеалар хусусида гапириб, Ўшда вазият изга тушишидан Ўзбекистон ҳам, Қирғизистон ҳам баробар манфаатдор, деган эди. Бинобарин, Каримов 1990 йил июнда тўсатдан рўй берган фожиа яна такрорланмаслиги учун бор куч-ғайрати билан ҳаракат қилмоқда.

1991 йил март ойида Каримов Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида дўстлик ҳамда ҳамкорлик битимини имзолаш учун Ўшга учиб боради.

Аэропортдан келиш йўли ҳамда шаҳар кўчалари бўйлаб минглаб одамлар Каримовга пешвоз чиқадилар. Давлат арбоби келиши билан боғлиқ бундай оммавий завқ ва ҳаяжонни бундан олдин ҳам, кейин ҳам кўрмадим. Қўлида гул тутган одамлар (ўшанда март ойи эди) худди мусобақалашгандек икки республика раҳбари кетаётган машиналар йўлига гулдасталар ташлаган эди. Кортеж эса издиҳом орасида тўхтаб-тўхтаб борганди .


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!