190 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади

190 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5263-сон, 22.10.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартиби жорий этилади. Бунда:

➖ амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар босқичма-босқич тўлиқ коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади;
➖ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда коррупциявий омилларни аниқлаш бўйича намунавий шаклдаги саволнома (чеклист) тўлдирилиб, лойиҳа қабул қилингунигача бўлган босқичларда унга илова қилинади;
➖ чеклист тўлдирилмаган лойиҳалар адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмайди ва ишлаб чиқувчига қайтарилади;
➖ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларида аниқланган коррупциявий омиллар тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири этиб белгиланади.

🔎 Қарорга кўра, 2021 йилда амалдаги 190 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади.

✅ 2022 йил 1 январдан илмий ташкилотлар ва ОТМ вакиллари ҳамда жисмоний шахслар – мустақил экспертлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши илмий ва мустақил экспертизадан ўтказиши мумкин.

❗️Экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича хулосалар тегишли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мажбурий кўриб чиқилади.

📊 Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолияти ҳар олти ой якунида баҳоланади.

📌 Шунга кўра, ходимларни лавозим маошларининг 100 фоизи миқдорида бир марталик пул маблағлари бериш орқали рағбатлантириш ёки уларга нисбатан интизомий жазо қўллаш бўйича чоралар кўрилади.

📋 Қарор билан шунингдек, қурилиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим ва давлат харидлари соҳаларидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш натижасида аниқланган коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!