+18. Бангладешда қайиқ ағдарилиши натижасида 30 киши ҳалок бўлди (фото)

+18. Бангладешда қайиқ ағдарилиши натижасида 30 киши ҳалок бўлди (фото)

Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридаги Буриганга дарёсида қайиқ ағдарилиши натижасида камида 30 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда “The Bangladesh Observer” хабар бермоқда.

Таъкидланишича, маҳаллий вақт билан соат 9:30да каттароқ кема билан тўқнашгандан сўнг "Morning Bird" қайиғи чўкиб кетган.

Сўнгги маълумотларга кўра, қутқарувчилар 19 эркак, саккиз аёл ҳамда уч боланинг жасадини топишган.

Кемада тахминан 100 киши бўлган. Фавқулодда хизматлар ҳозирда қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда. Ўлганлар сони кўпайиши мумкин.

+18. Бангладешда қайиқ ағдарилиши натижасида 30 киши ҳалок бўлди (фото)+18. Бангладешда қайиқ ағдарилиши натижасида 30 киши ҳалок бўлди (фото)+18. Бангладешда қайиқ ағдарилиши натижасида 30 киши ҳалок бўлди (фото)+18. Бангладешда қайиқ ағдарилиши натижасида 30 киши ҳалок бўлди (фото)

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!