+18. Андижонда синглисини ҳимоя қилган ака пичоқланди

+18. Андижонда синглисини ҳимоя қилган ака пичоқланди

Андижон. 2020 йил 20 июнь куни соат 10:00 да фуқаро 21 ёшли А.Х., Шаҳрихон тумани Оқ масжид кўчасида фуқаро 18 ёшли А.Б.,га синглиси С.Х., билан гаплашмаслигини айтиб, уриб, тан жароҳати етказган. Шу сабабли А.Б., А.Х.,дан ўч олиш мақсадида шу куни соат 22:00 да А.Х.,ни ушбу жойга чақириб, ёнида бўлган пичоқ билан А.Х.,нинг қорин соҳасига бир маротаба қасддан уриб оғир тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Б.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида А.Х.,нинг эгнида бўлган футболкаси ва бир дона хўжалик пичоғи ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Дастлабки тергов жараёнида, А.Б., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов жараёнида А.Х.,нинг А.Б.га тан жароҳати етказганлик ҳолати бўйича унинг ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилади.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!