18-19 август кунлари умумхалқ ҳашари ўтказилади

18-19 август кунлари умумхалқ ҳашари ўтказилади

Август ойида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда 18-19 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли фармойиши қабул қилинди, деб хабар беради UZ24 манбаси.

Ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг банкдаги ҳисоб рақамларига ихтиёрий равишда ўтказилиши белгиланди.

Хайрия ҳашаридан тушган маблағлар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга, ёлғиз қарияларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби тадбирларга сарфланиши назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!