17 нафар ҳоким фаолияти танқид қилинди

17 нафар ҳоким фаолияти танқид қилинди


Олти ойлик натижалар таҳлилида айрим ҳудудларда саноат ўсиши ва экспорт кўрсаткичлари пасайгани қайд этилди.

Янгиобод туманида саноат ўсиши прогноздаги 5,7 фоиз ўрнига 1,8 фоизни ташкил этган. Ғозғон шаҳри, Музработ, Қизириқ ва Олтиариқ туманларида ҳам ўсиш суръати тушган.

Экспорт бўйича Касби, Денов, Тошкент тумани, Жиззах шаҳри, Пахтаобод, Навоий шаҳри, Жомбой, Тойлоқ, Бандихон, Мирзачўл, Ёзёвон ва Бектемир ҳудудларида ишлар сусайгани танқид қилинди.

Бош вазирга ушбу 17 нафар ҳокимнинг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди. Агар 9 ой якунига қадар натижа бўлмаса, вилоят ҳокимлари ўринбосарларига нисбатан ҳам чора кўрилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар