16 ёшли қиз 15 йилга қамалиши мумкин

16 ёшли қиз 15 йилга қамалиши мумкин

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби собиқ дарвозабони Вячеслав Малафеевнинг вориси қамоққа тушиши мумкин. Ўн олти ёшли Ксения гиёҳванд моддалар савдоси учун 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин, деб хабар бермоқда "Спорт24" телеканали "Mash" телеграм каналига таяниб.

Маълум бўлишича, қиз гиёҳванд модда сотаётганида ушланган. Бу Ксения дўстига тақиқланган модда бериб, эвазига пул олаётганида содир бўлди.

Айни пайтда Тергов қўмитаси томонидан 228-модда бўйича жиноий иш қўзғатилган. Ксения назорат остида сақланмоқда.

Аввалроқ ОАВда Малафеева ота-онаси билан яшамаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!