16-ўлим. Тошкентда коронавирусга чалинган 72 ёшли эркак вафот этди

16-ўлим. Тошкентда коронавирусга чалинган 72 ёшли эркак вафот этди

Тошкентлик М.да 2 - июнь куни “Covid-19” аниқланиб, Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган эди. 72 ёшли (эркак) бемор узоқ йиллардан буён  юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллиги, қандли диабетнинг иккинчи тури ташхиси билан даволаниб келган. 2000 ва 2019 йилларда у икки марта  миокард инфарктини ўтказган.

❗️Беморнинг  даволаниши давомидаги кунлик аҳволи мамлакатимиздаги  шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассислари  назоратида бўлган. Бундан ташқари, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан консилиумлар ўтказиб турилган. Бироқ мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан жонлантириш бўлимида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўпка-юрак етишмовчилиги, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!