15 ёшли ўгай қизига зўравонлик қилган аёлга нисбатан жиноий иш очилди

15 ёшли ўгай қизига зўравонлик қилган аёлга нисбатан жиноий иш очилди

Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида яшовчи Х.А. (15 ёшли вояга етмаган, қиз) ўгай онаси унга ёмон муносабатда бўлиб, кўп ҳолларда доимий руҳий босим ўтказгани, енгил жароҳатлар билан калтаклаб келаётганлигини видеомурожаатда маълум қилган эди. Бунга шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирди.

Хабарга кўра, Х.А нинг бувиси Р.М. Ширин шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, Х.А. нинг ўгай онаси Н.З. уни уриб тан жароҳати етказганлиги учун қонуний чора кўрилишини сўраган.

Маҳалла тизими ходимлари билан суҳбатда Н.З. ўгай қизини уй юмушларида айтганларини қилмаганлиги учун «тарбиялаганлигини» иддао қилган

Маълум қилинишича, суд томонидан ишни кўриш вақтига келиб, вояга етмаган Х.А. кўрсатмаларини ўзгартириб ўгай онаси томонидан мунтазам равишда қийнаб ва уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилганлигини баён этганлиги бўйича мурожаат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Ширин шаҳар прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганиб чиқилган.

Ширин шаҳар ИИБ томонидан Н.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) ва 110-моддалари (қийнаш) билан айблов эълон қилиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!