15-ўлим! Тошкентда коронавирусга чалинган 63 ёшли аёл вафот этди

15-ўлим! Тошкентда коронавирусга чалинган 63 ёшли аёл вафот этди

1957 йилда туғилган пойтахтлик Х. да шу йилнинг 30 май куни “Covid-19” аниқланиб, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди. 63 ёшли (аёл) бемор шу йилнинг январь ойида бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) ташхиси билан даволанган.

Беморнинг  даволаниши давомидаги кунлик аҳволи мамлакатимиздаги  шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг  мутахассислари  назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам  консилиумлар ўтказиб турилган. Бироқ невропатолог, кардиолог, вирусолог, пульмонолог,  реаниматологларнинг  белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор  бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпка-юрак етишмовчилигидан  вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!