13 йилдан бери қидирувда бўлган наманганлик эркак Тошкент вилоятида қўлга олинди (фото)

13 йилдан бери қидирувда бўлган наманганлик эркак Тошкент вилоятида қўлга олинди (фото)

Наманган вилоятининг Норин тумани ИИБ ходимлари томонидан 2005 йилдан бери қидирувда бўлган, 1977 йилда туғилган Д.М. қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га туман ИИБ мутасаддилари маълум қилди.

Тафсилотларга кўра, туманнинг Зарбдор маҳалласида яшаган Д.М. турмуш ўртоғи, 1984 йилда туғилган Д.О.ни муттасил ҳақоратлаб, уриб-дўппослаб келгани сабабли аёл 2005 йил май ойида уйида ўзига бензин ёрдамида ўт қўйиб, жонига қасд қилган ва ҳалок бўлган. Бу вақтда оиланинг 3 ёшли қизи бор эди.

Ушбу ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан Д.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 103-моддаси, 2-қисми билан айблов эълон қилинган, бироқ у номаълум манзилда яширингани сабабли қидирувга берилганди.

Д.М. орадан 13 йилдан кўпроқ вақт ўтиб, Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани, Ғаллақудуқ маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг биридан топилди. У аллақачон бошқа оила қуриб, 3 фарзандни дунёга келтиришга улгурган экан.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!