13 бош жайронни ноқонуний овлаган браконьерларга жиноий иш қўзғатилди

13 бош жайронни ноқонуний овлаган браконьерларга жиноий иш қўзғатилди

Қорақалпоғистонда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган, йўқолиб бораётган ноёб тур ҳисобланган 13 бош жайрон (кийик) овлангани ҳақида хабар берилган эди.

Табиат ресурслари вазирлигининг маълум қилишича, браконьерлардан 16 калибрли бир стволли бир дона ов милтиғи, жами 35 дона, шундан 16 дона отилмаган ва 19 дона ишлатилган ов милтиғи ўқлари ҳамда 13 бош отиб нобуд қилинган жайронлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги ҳамда “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонунларнинг тегишли моддалари талаблари қўпол равишда бузилган.

Қонунни бузган фуқаролар Ж.Е. ва М.И.га нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарорига асосан ҳайвонот дунёсига етказилган 195 млн сўмлик зарар миқдори ҳисобланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан фуқаролар Ж.Е. ва М.И.гa нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 202-моддаси 3-қисми (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) тегишли бандлари ва 248-моддаси 1-қисми (Учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!