124 ҳайдовчининг кетма-кет қоида бузишига нима сабаб?

124 ҳайдовчининг кетма-кет қоида бузишига нима сабаб?

Тошкент вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан йўловчи ташиш фаолиятида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида 2018 йил давомида амалга оширилган ишлари таҳлил қилинганди.

ЎзА нинг ёзишича, таҳлил натижаларига кўра, олиб борилган тарғибот суҳбатлари, ўтказилаётган рейдлар ва амалдаги талабларга риоя қилиш лозимлиги бир неча бор тушунтирилишига қарамасдан айрим юридик шахслар томонидан ички тартиб-интизомга риоя этилмагани ва масъул ходимларнинг бепарволиги аниқланди. Оқибатда бир йил давомида 124 нафар ҳайдовчи томонидан кетма-кет равишда қоидабузарликлар содир этиш ҳолатлари қайд этилган.

Жумладан, Чирчиқ шаҳридаги Чирчиқ автобус саройи МЧЖ ҳайдовчиси Ш.Йўлдошев томонидан 10, Чирчиқ шаҳридаги 15-сон Чирчиқ автобус саройи МЧЖ ҳайдовчиси И.Қашқиров томонидан 8, Паркент туманидаги Паркент Равон Йўл МЧЖ ҳайдовчиси И.Султонов томонидан 6, ушбу жамият ҳайдовчилари Б.Насруллаев томонидан 7, О.Юнусов томонидан 8, Тошкент туманидаги Мустанг Глобал Сервис МЧЖ ҳайдовчиси Б.Асқаров томонидан 7, Бўстонлиқ туманидаги Озодбек Сарбон Транс МЧЖ ҳайдовчиси Х.Ёқубов томонидан 14, Оққўрғон туманидаги Нигина авто МЧЖ ҳайдовчиси Ш.Ибрагимов томонидан 8, Пискент туманидаги Пискент Транс Бизнес МЧЖ ҳайдовчиси А.Худойбердиев томонидан эса 9 маротаба йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этилган.

Ҳайдовчиларни тегишли ҳужжатларсиз ёки техник носоз ҳолда бўлган транспорт воситаларида йўналишга чиқарган 42 нафар масъул шахсга ҳам маъмурий чоралар кўрилган.

Жумладан, Пискент туманидаги Пискент Транс Бизнес МЧЖ масъул ходими И.Файзиев, Олмалиқ шаҳридаги Олмалиқ Исузу Транс МЧЖ ҳайдовчиси Б.Абдуқодиров, Ангрен шаҳридаги Ангрен Сервис МЧЖ масъул ходими А.Ғаниевларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари билан чоралар кўрилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!