12 ёшли ўқувчи шогирдини ўпган эркак жавобгарликка тортилди

12 ёшли ўқувчи шогирдини ўпган эркак жавобгарликка тортилди

Хатлон вилояти Яван тумани суди "Нурбахш" лицейи ўқитувчисини 17,5 йилга озодликдан маҳрум қилди. У 12 ёшли лицей ўқувчисига жинсий тажовуз қилганликда айбланмоқда.

Унинг яқинларининг айтишича, айбловлар асоссиз ва ўқитувчи шахмат мусобақасида ғолиб чиққан шогирдини самимий ўпиб қўйган.

Лицей Нурек шаҳрида жойлашган, аммо кенг жамоатчиликка тарқалмаслик учун иш Яван тумани судида кўриб чиқилмоқда.

Иш тафсилотлари ошкор қилинмади. Суд 14 октябрь куни "Озоди" радиосига бу ишда вояга этмаган қизнинг аралашганлиги сабабли улар матбуотга воқеа тафсилотларини етказа олмаганликлари ҳақида хабар беришди.

Маҳкум Мирзохон Алиевнинг фарзандлари оталарига туҳмат қилишганини ва суд ҳукми қайта кўриб чиқилишини талаб қилмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, барча бахтсизликлар шу йилнинг апрель ойида, Мирзохон Алиев хурсандчилик туйғусига берилиб, шахмат мусобақасида ғолиб бўлган 12 ёшли ўқувчи қизнинг қўлларини сиқиб, ўпиб қўйганидан кейин бошланган.

"Ҳар қандай ўқитувчи шогирдининг муваффақиятидан фахрланади, аммо қизнинг қариндошлари унга туҳмат қилишди", дейди маҳкум ўқитувчининг қариндошларидан бири.

Адвокатларнинг сўзларига кўра, қўл сиқиш ва ўпиш бундай қаттиқ ҳукм учун асос бўлолмайди. Улар жабрланувчининг вояга етмаганлиги жазонинг жиддийлашишига сабаб бўлди, дейишмоқда.

Мирзохон Алиев Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддаси (Жинсий зўравонлик) бўйича тергов қилинди, унда 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.

Ўқитувчининг фарзандларидан бирининг сўзларига кўра, тергов ҳибсхонасида учрашув пайтида отаси қийноқ остида ўз қилмишларини тан олганини айтган. Ушбу баёнотни текшириш мумкин эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!