12 ёшли қизалоқ амакиваччаси томонидан зўрланди. Ҳукм ўқилди

12 ёшли қизалоқ амакиваччаси томонидан зўрланди. Ҳукм ўқилди

Тожикистон Олий суди ҳисорлик 12 ёшли қизчани зўрлаган эркакни 12 йилга озодликдан маҳрум қилди, дея хабар беради “Асиа-Плус”га жабрланувчини адвокат билан таъминлаган “Ташаббуси ҳуқуқи” жамоат фонди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2020 йилда қиз зўрлаганликда айбдор деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган Ҳусниддин Абдуллоев амнистия асосида суд залидан озод этилганди. Жамоатчилик ишни қайта кўриб чиқиш ва унга нисбатан қаттиқроқ жазо қўллашни талаб қилди. Шундан сўнг ҳимоячи Олий судга шикоят қилди.

“10 ноябрь куни суд Ҳусниддин Абдуллоевни 138-модда 3-қисми “а” банди (Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсни ёки яқин қариндошини зўрлаш) билан айбдор деб топиб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилди. Биз суд ҳукмининг нусхасини олмагунимизча ва 24 ноябрь куни уни олиш учун жабрланувчининг отаси номидан Олий судга мурожаат қилдик”, — дейилади ташкилот хабарида.

Манбага кўра, маҳкама ёпиқ эшиклар ортида ўтган ва фақат қизнинг ота-онаси ва унинг адвокати иштирок этган.

Маълумот учун, аввалроқ 2021 йил 12 январь куни Тожикистон Олий суди Ҳисор шаҳар судининг 12 ёшли қизни зўрлаш иши бўйича ҳукмини бекор қилди.

Шундан сўнг Олий суд раиси Шермуҳаммад Шоҳиё сўзга чиқиб, ишни тергов қилиш жараёнида дастлабки тергов органлари томонидан қўпол хатоларга йўл қўйилгани ҳақида гапирди.

Жабрланувчининг амакиваччаси бўлган 42 ёшли Хусниддин Абдуллоев 2020 йил 9 декабрь куни 12 ёшли амакиваччасини зўрлагани учун 5 йилга қамалганди. Абдуллоев Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 141-моддаси, 1-қисми (жиноят аломатлари мавжуд бўлмаган ҳолда ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ва бошқа шаҳвоний характердаги ҳаракатлар) бўйича айбдор деб топилди.

Ҳисордаги Кўчабоғ посёлкаси Сомон қишлоғи жамоасида 12 ёшли қиз зўрлангани ҳақидаги маълумот 2019 йил июнь ўрталарида оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлганди.

Қизларнинг ҳуқуқ-тартибот идораларига бир неча бор қилган мурожаатлари инобатга олинмаганидан сўнг, уларнинг қариндошлари ОАВга мурожаат қилишган.

Гумонланувчи қўлга олиниб, унга нисбатан 138-модда 3-қисми (зўрлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан таҳдид қилинган. Бироқ, кейин банд 141-га ўзгартирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (3 )

    R.O.O.
    Umrbod turmada chiritish k.k
    Wirina
    Osiw kk bundaylarni🤬
    Ulugbek
    tvar