12 ёшли гроссмейстер Жавоҳир Синдаровга Тошкентдан уч хонали квартира совға қилинди

12 ёшли гроссмейстер Жавоҳир Синдаровга Тошкентдан уч хонали квартира совға қилинди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида шахмат бўйича бўлиб ўтган First Saturday GM халқаро турнирида ўзбекистонлик ёш шахматчи Жавоҳир Синдаров муваффақиятли иштирок этиб, учинчи гроссмейстерлик талабини бажариб, 12 ёшида жаҳоннинг амалдаги энг ёш халқаро гроссмейстерига айлангани ҳақида аввал хабар берилганди

Кеча, 18 октябрь санасида Жавоҳирга Тошкент шаҳрининг Сергели тумани «Чорбоғ» маҳалласидаги 102-уйдан 3 хонали квартирани тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради «Kun.uz».

Совғани тантанали топшириш маросимда президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқов иштирок этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!