12 минг инсоннинг ўлимига сабаб бўлган "Буюк" туман ҳақида биласизми?

12 минг инсоннинг ўлимига сабаб бўлган "Буюк" туман ҳақида биласизми?

Сув тошқини, бўрон, ер силкиниши каби табиий офатлар турли замон ва маконда инсоният умрига зомин бўлган ҳамда жиддий офат сифатида қаралади. Бироқ 1952 йил Лондонда сув тошқини ёки зилзила эмас, айнан туман оқибатида 12 минг киши қурбон бўлган.

1952 йил 5 декабрь куни шамолсиз, совуқ об-ҳаво шароитида Лондонга антициклон бошланади, натижада шаҳар осмонини зарарли моддалар, хусусан кўмирдан иборат қуюқ туман қоплайди. Бу ҳолат 4 кун давом этган. 8 декабрь куни чақалоқлар, нафас йўли касалликлари бор кишилар ҳамда қариялардан иборат умумий 12000 киши ҳалок бўлгани қайд этилган, аҳолининг катта қисми ўпка касалликлари орттирган.

Туман қопланган пайтда кўзи ожиз кишилар одамларга юришда кўмаклашган. Бунга туманнинг қуюқлиги сабаб бўлиб, кўз билан кўришнинг имкони йўқ эди. Кўзи ожиз аҳоли эса, табиийки, қоронғуликда ҳаракатланишга мослашган. Британия тарихидаги энг йирик ҳаво ифлосланиши 1956 йилда "Тоза ҳаво тўғрисида"ги қонун қабул қилинишига асос ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!