12 август 1-смена: 153 абитуриент тест синовларига келмади, 16 нафари четлаштирилди

12 август 1-смена: 153 абитуриент тест синовларига келмади, 16 нафари четлаштирилди

Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг ўн иккинчи куни 1-сменасида 2 та олий таълим муассасаларининг 8 та таълим йўналишида тест синовлари бир вақтда соат 8:00 дан бошланиб, 11:30 га қадар тўлиқ якунланди. 

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Facebookсаҳифасида маълум қилинишича, 12 августнинг 1-сменасидаги тест синовларида 3 941 нафар абитуриент иштирок этган. Тезкор маълумотларга кўра, тест синовларида 153 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 16 нафар абитуриент, шундан 8 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгалар ўрнига киришга уринганлиги учун, 8 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга, бошқа абитуриентга ёрдам беришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.

Тест синовларини ўтказишга таълим муассасаларидан 397 нафар гуруҳ назоратчилари жалб этилди.

Тест натижалари Фелдьегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига 2-cмена якунлангандан сўнг 18:30 дан қайтариш бошланади.

Тошкент шаҳрида тест материаллари 12:00 дан бошлаб Давлат тест марказига қайтарилади. Етиб келган тест натижалари бўйича дарҳол компьютер ёрдамида қайта ишлаш жараёни бошланади.

Давлат тест марказининг ходимлари ташқарига чиқмасдан, телефон ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланмаган ҳамда тест материалларининг махфийлигини таъминлаган ҳолда тест материалларини қайта ишлашади.

Тегишли хизматлар томонидан ўрнатилган тартибда жамоат ва ёнғин хавфсизлиги, тест материалларининг махфий ва дахлсизлиги, тиббий хизмат ва иншоотларни қўриқлаш тўлиқ таъминланди.

Тест синовлари белгиланган режа асосида ўтказилди ва ўтказиш жараёнида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар рўй бермади.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!