119 ёшли костарикалик эркак дунёдаги энг кекса инсон сифатида тан олинишини кутмоқда
Коста-Риканинг Сардинал шаҳрида яшовчи Хосе Флорес ўзининг 119 ёшда эканини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида дунёдаги энг кекса инсон сифатида тан олинишга ҳаракат қилмоқда.
Флореснинг оиласи ва расмий ҳужжатларига кўра, у 1907 йил 11 июль куни туғилган. Агар унинг туғилган санаси халқаро экспертлар томонидан тасдиқланса, Флорес дунёдаги энг кекса инсон мақомига эга бўлиши мумкин. Ҳозирда мутахассислар унинг ёшига оид тарихий ҳужжатларни текширмоқда.
Флорес Коста-Риканинг Тинч океани соҳилидан тахминан 20 дақиқалик масофада жойлашган Сардинал шаҳридаги оддий ёғоч уйда яшайди. Унинг кундалик ҳаёти асосан дам олиш, набираси тайёрлаган таомларни истеъмол қилиш ва у билан суҳбатлашиб вақт ўтказишдан иборат.
Сардинал Никоя ярим оролида жойлашган бўлиб, бу ҳудуд дунёдаги узоқ умр кўрувчилар кўп учрайдиган бешта «Кўк ҳудуд»дан бири сифатида танилган. Бу жойларда одамлар нисбатан узоқ ва соғлом ҳаёт кечириши ҳамда 100 ёшга етиши эҳтимоли юқори экани қайд этилган.
Маҳаллий аҳоли узоқ умр кўришни кальций ва магнийга бой сув, маккажўхори ҳамда ловияга асосланган овқатланиш, жисмоний меҳнат, мустаҳкам оилавий ва жамоавий алоқалар билан боғлайди.
Флореснинг набираси ва уни парв