112 миллион сўмлик маиший техника буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

112 миллион сўмлик маиший техника буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида ана шундай ҳуқуқбузарликка чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Тезкор тадбир давомида “ISUZI” русумли юк автоулови тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, мазкур  автоуловда ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 60 дона телевизор ва 52 дона чангютгичлар борлиги аниқланди.

Умумий қиймати 112 миллион сўмни ташкил этувчи ушбу маиший техника буюмлари қонунбузардан ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!