11 ёшли қиздан қонли тер чиқмоқда

11 ёшли қиздан қонли тер чиқмоқда

Вьетнамда мактаб имтиҳонига тайёргарлик кўриш вақтида мактаб ўқувчиси қонли терга ботди. Бу ҳақда “The Daily Mail” хабар бермоқда.

11 ёшли қиздаги бундай белгилар биринчи марта эмас. Бу биринчи марта содир бўлганида шифокорлар унда тери инфекциясини аниқлагандилар, аммо белгиланган даво ёрдам бермади.

Бу сафар мутахассислар қонли тернинг кучли стресс, қўрқув ва ҳаяжонли даврда пайдо бўлишини ва камдан-кам касаллик гематидрознинг келиб чиққанлигини аниқладилар.

Ушбу касаллик 10 миллион кишидан бирига таъсир қилади. Гематидроз ҳоллари жуда кам учраганлиги боис олимлар бу касаллик механизмини ўргана олишмаяпти. Айтиш жоизки, хасталик умр кўриш давомийлигига таъсир қилмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!