11 ноябрь. Бугун қандай кунлигини биласизми?

11 ноябрь. Бугун қандай кунлигини биласизми?

"Sarhad.uz" 11 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар билан бўлишди.

11.11.1502 йил: Христофор Колумб Мартиника оролини кашф қилди. 
11.11.1837 йил: Санкт-Петербург ва Царское Село (ҳозирги Пушкин) шаҳарлари орасида Россиядаги биринчи йўловчиларни ташишга ихтисослашган темирйўл ишга туширилди. 
11.11.1889 йил: Вашингтон АҚШнинг 42-штатига айланди.  
11.11.1918 йил: Парчаланиб кетган Польша ҳудудлари 123 йиллик танаффусдан сўнг бирлашиб, мамлакат яна мустақил давлатга айланди. 
11.11.1918 йил: Биринчи Жаҳон урушидаги барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтади. 
11.11.1936 йил: Англияда дунёда биринчи бўлиб телевидение орқали об-ҳаво маълумоти ҳақида хабар бериш урфга кирди. 
11.11.1937 йил: Япон-Хитой уруши авжига чиқди, японлар Хитойнинг Шанхай шаҳрини эгаллашди. 
11.11.1975 йил: Португалия мустамлакаси бўлган, Африка қитъасида жойлашган Ангола давлати ўз мустақиллигини эълон қилди.
11.11.1983 йил: АҚШнинг Калифорния штатида яшовчи талаба Фред Коэн биринчи компьютер вирусини яратиш бўйича илмий иш ёқлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!