11 нафар чақалоқ нега ўлди? Вазир истеъфога чиқди

11 нафар чақалоқ нега ўлди? Вазир истеъфога чиқди

Тунис соғлиқни сақлаш вазири Абдел Рауф аш-Шариф акушерлик ва неонатология марказида 11 нафар чақалоқнинг ўлими сабаб истеъфо берди. Бу ҳақда xabar.uz ёзмоқда.

Гўдаклар бир сутка давомида, 7-8 март оралиғида мамлакат туманларидаги акушерлик ва неонатология марказида вафот этишган. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг ўлимига септик шок сабаб бўлган.

Мамлакат бош вазири соғлиқни сақлаш тизими раҳбари истеъфосини қабул қилди.

Вазирлик тизимида ҳодиса сабабларини аниқлаш учун махсус комиссия тузилган.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!