11 августдаги тест синовлари натижалари эълон қилинди. Грантга ўтишнинг энг юқори бали Урганчда, контрактники эса Фарғонада

11 августдаги тест синовлари натижалари эълон қилинди. Грантга ўтишнинг энг юқори бали Урганчда, контрактники эса Фарғонада

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 11 август куни бўлиб ўтган тест синовлари натижалари ҳақида ахборот берди.

Маълум қилишларича, 11 августдаги тест синовлари 36 та бинода 18 та олий таълим муассасаларининг 76 та таълим йўналиши бўйича ўтказилган, унда 24 247 нафар абитуриент иштирок этган. Турли сабаблари 718 нафар абитуриент тест синовларига келмаган, тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 40 нафар абитуриент синовлардан четлатилган.

11 август куни давлат грантига ўтиш бўйича энг юқори балл Урганч давлат университетининг «Филология ва тилларни ўқитиш: немис тили» таълим йўналишида қайд этилди — 164 балл. Тўлов-контрактга ўтиш бўйича энг баланд балл (135,6 балл) Фарғона давлат университетининг «Ижтимоий иш» таълим йўналишида кузатилди.

Шундай қилиб, тест синовларининг 11 кунида ўртача ўтиш бали давлат гранти учун 109,4 баллни, тўлов-контракт учун эса 80,3 баллни ташкил этган. 11 августдаги тест натижаларини 12 август куни соат 16:30 дан бошлаб DTМ сайтида текшириш мумкин бўлди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!