109,2 млн сўм субсидия маблағини ўзлаштирган корхона раҳбари аниқланди

 109,2 млн сўм субсидия маблағини ўзлаштирган корхона раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаметнинг Конимех туман бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “T.A.” ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Ў.Т. фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида ажратилган жами 109,2 млн сўм субсидия маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!