10 йил ичида гиёҳвандлар сони 36 фоизга камайди

10 йил ичида гиёҳвандлар сони 36 фоизга камайди

Тожикистонда 2008 йилдан 2019 йилгача гиёҳвандликка мойил бўлганлар сони 36 фоизга камайиб, 3180 кишига этди, дея хабар беради «Авеста» газетаси 16 август куни республиканинг Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлигига таяниб.

15 август куни Тожикистон Миллий кутубхонасида гиёҳванд моддалар профилактикаси бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Мажлис қатнашчилари Тожикистонда гиёҳвандлар сонини ҳисоблаш 1995-1996 йилларда бошланганини кайд килишди. 1998 йилда республикада 1475 гиёҳванд моддаларга қарам шахслар рўйхатга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 15 август куни Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Душанбе шаҳрида 1,7 тонна гиёҳвандлик воситаларини, шу жумладан 49 кг героин, 465 кг опиум, 346 кг гашиш ва 850 кг нашани йўқ қилишган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!