10 суткага қамалган қашқадарёлик ҳақоратли сўзлари учун яна 5 сутка «олди»

10 суткага қамалган қашқадарёлик ҳақоратли сўзлари учун яна 5 сутка «олди»

Қарши шаҳар маъмурий судининг 17 майдаги очиқ суд мажлисида ИИБ ходимининг қонуний талабини бажармагани учун 10 сутка қамалган Қарши шаҳар Отчопар маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.А.нинг бу сафар ЙПХ ходимини ҳақорат қилгани ва жамоат жойида сўкингани масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда Дарё га вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Ш.А. 17 апрель куни BMW-316 автомобилида Қаршидаги Шаршара чойхонаси чорраҳасида светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб келганда, ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган. Қоидабузар ҳайдовчи эса унга қоидабузарлигини тушунтириб, қонуний баённома расмийлаштирган ИИБ ЙҲХБ 3-сафарбарлик гуруҳи инспектори Шаҳзод Насимовни ҳақорат қилиб, жамоат жойида тилга олиб бўлмайдиган сўзлар билан сўккан.

Бу ҳам етмаганидек, воқеани телефонига тасвирга тушириб, ижтимоий тармоқларга тарқатган. Ш.А.нинг ушбу хатти-ҳаракати Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик (майда безорилик) дея баҳоланиб, судланувчига яна 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди. Фуқародан давлат фойдасига қамоқда сақлаш харажатлари учун 152 045 сўм давлат божи ундириладиган бўлди.

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизматининг қўшимча қилишича, фуқаро Ш.А. Қарши шаҳар Маъмурий судининг 26 апрелдаги қарорига кўра, бундан аввал ҳам 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққан. Ўшанда у ўз хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмай, сўралган ҳужжатларни тақдим этмаган ҳолда, ЙПХ ходимини автомобиль капотида олиб ҳаракатланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!