10 августдаги энг юқори кўрсаткич Урганч давлат университетида қайд қилинди

10 августдаги энг юқори кўрсаткич Урганч давлат университетида қайд қилинди
Давлат тест маркази томонидан эълон қилинган республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг ўнинчи куни натижаларига қараганда давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали 171,4, тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали эса 145,6 ни ташкил қилди. Ҳар икки кўрсаткич ҳам Урганч давлат университетининг «Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили» таълим йўналишида қайд этилди. Ўртача ўтиш бали давлат гранти –104,5, тўлов-контракт – 84,0 ни ташкил қилди.
 
Эслатиб ўтамиз, 10-август куни тест синовлари 18 та олий таълим муассасалари бўйича ўтказилди ва уларда 48 614 нафар абитуриент иштирок этди.
Manba: uza.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!