1 сентябрдан йўловчи автобусга чиқиши билан йўлкира ҳақини тўлаши шарт бўлади

1 сентябрдан йўловчи автобусга чиқиши билан йўлкира ҳақини тўлаши шарт бўлади

2026 йил 1 сентябрдан брутто-шартнома асосида фаолият юритаётган барча шаҳар автобусларида йўлкира ҳақини тўлаш бўйича янги тартиб кучга киради.

Янги тартибга кўра, йўловчилар автобусга чиқиши билан йўлкира ҳақини тўлашлари шарт.

Йўлкира ҳақи транспорт ёки ижтимоий картани валидаторга теккизиш, шунингдек, банк картаси, смартфон ва бошқа контактсиз тўлов воситалари орқали тўланади.

Агар йўловчи автобусга чиқиш вақтида йўлкира ҳақини тўламаса ёки имтиёзга эга эканини тасдиқламаса, у чиптасиз ҳаракатланаётган деб ҳисобланади ва бу жаримага сабаб бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар