1 мартдан инкассатор хизмати учун ҳақ буюртмачи томонидан тўланади

1 мартдан инкассатор хизмати учун ҳақ буюртмачи томонидан тўланади

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди (30-сон, 16.01.2020 й.).

Киритилган ўзгартиришларга кўра, 2020 йил 1 мартдан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулларини банкка инкассатор орқали етказиб берилгани учун хизмат ҳақи шартнома асосида буюртмачи томонидан тўланади.

(Ҳозирги тартибга кўра, инкассация хизмати харажатлари тижорат банклари томонидан қопланади).

Шунингдек, ички ишлар ходимларига имтиёзли шартда турар жой сотиб олиш, қуриш ва реконструкция қилишга узоқ муддатли ипотека кредити тижорат банкларнинг ўз маблағлари ва жалб этиладиган маблағлар ҳисобига берилганида кредитнинг фоиз ставкаси банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган битим бўйича белгиланади.

(Бугунги кунда фоиз ставкаси қайта молиялаштириш ставкасининг икки фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорида белгиланади).

Қарор эълон қилинган кундан эътиборан 3 ойдан сўнг кучга киради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!