1 декабрь куни Тошкентнинг айрим кўчалари марафон сабаб ёпилади

1 декабрь куни Тошкентнинг айрим кўчалари марафон сабаб ёпилади

1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ташаббуси билан Тошкент шаҳри кўчалари бўйлаб соғломлаштириш марафони ўтказилади. 

Ушбу марафон 8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан ташкил қилинмоқда.

Марафонда Қуролли Кучлар академияси шахсий таркиби, ҳарбий пенсионерлар ва бошқа ташкилот ҳамда вазирликлардан келган меҳмонлар иштирок этади.

Ярим марафон муносабати билан Қуролли Кучлар Академияси – Кичик халқа йўли – Тараққиёт кўчаси – “Ашхобод сайилгоҳи” истироҳат боғи – Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси – Паркент кўчаси – Қуролли Кучлар академияси йўналишидаги кўчалар қисман ёпилади.

Марафон соат соат 10:00 да Қуролли Кучлар академияси саф майдонидан старт олади.

Унда иштирок этиш истагини билдирганларни ушбу саломатлик марафонига таклиф этиб қоламиз.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!