1 апрелга қадар бозорга 37,5 минг тонна пиёз чиқади

1 апрелга қадар бозорга 37,5 минг тонна пиёз чиқади

Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Озиқ-овқат саноати бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Отажон Пирмонов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу ички эҳтиёжларни қондириш ва ушбу маҳсулотлар нархи ошишининг олдини олади.

Шунингдек, у мониторинг натижаларини келтириб ўтди: 1 январга нисбатан пиёзнинг улгуржи нархи 2900 сўмга, махсус савдо расталарида 2000 сўмга, савдо марказларида 3550 сўмга ошган.

“Ўсиш логистика нархларининг ошишига фермерлар ихтиёридаги пиёзнинг бир қисми Ўзбекистонда камдан-кам кузатиладиган кескин совуқ туфайли музлаб қолгани ҳамда айрим ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятига вақтинчалик чекловлар қўйилгани сабаб бўлган. ”, деди Пирмонов.

Буларнинг барчаси бозорга товарлар етказиб бериш занжирида вақтинчалик узилишларга олиб келди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!