Тезкор! “Малика” савдо комплексида топилган шубҳали пакет ҳақида

Тезкор! “Малика” савдо комплексида  топилган шубҳали пакет ҳақида

Интернет тармоғида Шайхонтоҳур туманида шубҳали пакет топилган бўлиб, унинг ичидаги нарса инсонлар учун хавфли эканлиги ҳақида маълумот тарқамоқда. Мазкур факт бўйича қуйидагилар маълум қилинди.

2021 йил 17 март куни соат 14.40 да Токшент шаҳар ИИББ ходимларига Шайхонтоҳур тумани Кичик халқа автомобиль йўлида жойлашган “Малика” савдо комплекси ҳудудида дўконлардан бирининг ёнида номаълум шахс томонидан қора рангли спорт сумкаси қолдирилгани ҳақида хабар келиб тушди.

Ички ишлар органлари, хусусан Ўзбекистон Республикаси ИИВ махсус бўлинмаси ходимлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳудудни чегаралаб сумкани кўрикдан ўтказишди. Маълум қиламизки, сумка ичида қонунга хилоф ва инсон ҳаёти учун хавфли бўлган ҳеч нарса топилмади.

Кўрилган тезкор тадбирлар давомида сумка Юнусобод туманидаги қурилиш объектида ёлланма ишчи бўлиб ишловчи 18 ёшли Ж.К. томонидан унутиб қолдирилгани аниқланди. Суҳбат давомида у савдо комплекси ҳудудига телефонини тузатиш учун келганини, сумкани эса дўкон олдида оғир бўлгани учун қўйганини, бу кимнидир қўрқитади деб ўйламаганлигини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!