Навоийда танишини чўмилаётган ҳолда видеога олиб, қўрқитган аёлга жиноий иш қўзғатилди

Навоийда танишини чўмилаётган ҳолда видеога олиб, қўрқитган аёлга жиноий иш қўзғатилди

2021 йилнинг 11 январь куни, Зарафшон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, 1987 йилда туғилган Зарафшон шаҳрида яшовчи, вақтинча ишсиз, миллати ўзбек, фуқаро А.М ғаразли ниятларни кўзлаб, 1981 йилда туғилган  Зарафшон шаҳарда яшовчи, миллати ўзбек фуқаро Р.Ани чўмилаётган ҳолатда видеотасвирга туширади. Шундан сўнг, олинган видео тасвирни унинг иш жойи ҳамда маҳалласига олиб бориб кўрсатиш ва тарқатиш йўли билан қўрқитиб, ундан 3 млн. сўм пул маблағларини талаб қилади. Р.Адан  1 млн. 900 минг сўм пулларни  Зарафшон шаҳридаги “Мўжизалар майдончаси” савдо мажмуаси ёнида олаётган вақтида ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан холислар иштирокида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қинғир йўллар орқали тирикчилик қилишни ўзига касб қилиб олган фуқаро қилмишига яраша энди қонун олдида жавоб беради. Ҳолат юзасидан  А.Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!