"Шамсутдинов иши" тугади: қотил 24,5 йилга қамалди

"Шамсутдинов иши" тугади: қотил 24,5 йилга қамалди

Бундан маълум вақт олдин Россияда аскар Рамил Шамсутдинов сафдошларини отиб ўлдиргани ҳақида хабар берилганди.

Маълумотларга кўра, Рамил уни ранжитган аскарларга қарата ўқ узган. Натижада 8 аскар ўлган, иккитаси жароҳатланган. Фожиа 2019 йил 25 октябрь куни юз берганди.

Суд Шамсутдиновга якуний ҳукм чиқарди. Унга кўра, Рамил 24,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шамсутдинов жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!