ЖССТ: “CОVID-19га қарши эмлашдан сўнг беморларнинг ўлими билан боғлиқ вазиятни кузатяпмиз”

ЖССТ: “CОVID-19га қарши эмлашдан сўнг беморларнинг ўлими билан боғлиқ вазиятни кузатяпмиз”

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Катарина де Кат 23 та норвегиялик беморнинг Pfizer/BioNTech билан коронавирусга қарши эмланганидан кейин вафот этганига изоҳ берди.

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, ташкилот ушбу ҳолатдан хабардор ва иш бўйича тергов жараёнини диққат билан кузатмоқда.

Қўшимча қилинишича, ЖССТ, шунингдек, ушбу масала бўйича Норвегия расмийлари билан алоқада.

Аввалроқ, Норвегияда Pfizer/BioNTech препаратлари билан коронавирусга қарши эмланган 23 киши вафот этгани ҳақида маълум қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!