Тожикистондаги сув омбори ёрилгани ҳақида: Сирдарё ҳокими халққа мурожаат қилди

Тожикистондаги сув омбори ёрилгани ҳақида: Сирдарё ҳокими халққа мурожаат қилди

2021 йил 14 январь куни ярим тунда ижтимоий тармоқлар орқали Тожикистон Республикаси ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омборининг ёрилиши натижасида сув тошқини содир бўлганлиги тўғрисида ёлғон хабарлар тарқалди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Бу хабар тошқиндан зарар кўрган Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин каби туманларда жиддий ваҳима уйғотган. Айримлар ўз яшаш ҳудудини тарк этишга ошиққани ҳолатлар ҳам бўлди.

Бундан хабар топган вилоят ҳокими туманларга етиб борди. 

Ғофуржон Мирзаев бу каби хабар тарқалишига хеч қандай асослар мавжуд эмаслигини билдирди. Аҳолини ёлғон миш-мишларга ишонмасликка ва саросимага тушмасликка чақирди.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!