Қадимий топилма археологларни инсоният эволюциясини қайта ўйлаб кўришга мажбур қилди

Қадимий топилма археологларни инсоният эволюциясини қайта ўйлаб кўришга мажбур қилди

Тош асри инсоният ривожланишининг металл асридан олдинги улкан даврини англатувчи археологлар томонидан ишлатиладиган атама ҳисобланади. Яқинда Африканинг ғарбий соҳилида аниқланган топилма эса археологларни инсоният эволюциясини чинакамига қайта кўриб чиқишга ундади ва тош асри баъзи минтақаларда анча узоқ давом этган бўлиши мумкинлигини намойиш этди.

“Daily Mail” хабарига кўра, ҳудудда олиб борилган қазилма ишлари давомида мутахассислар тош даврига тааллуқли 11 минг йиллик тарихга эга қуролларга оид далиллар топишган. Таъкидланишича, топилма бу ушбу воситалардан охирги марта фойдаланилганидан тахминан 20 минг йил ўтгач аниқланган.

Аввалги кашфиётлар Африкадаги одамларнинг тахминан 30 минг йил аввал оддий найза учлари ва учли қилиб ясалган тошларни замонавий асбоб-ускуналар, шу жумладан, найза ва пичоқлар билан алмаштирганлигини тахмин қилган эди. Бу ўз навбатида, баъзи қадимий одамларнинг янги асбоблардан фойдаланишга бошқаларга қараганда кечроқ ўтишганлигини кўрсатади.

Олимларнинг фикрича, уларнинг тадқиқотлари қадимги одамлар гуруҳлари тарихдан олдинги даврларнинг аксарият қисмида бир-биридан алоҳида-алоҳида яшаган деган фикрни тасдиқлайди.

Шунингдек, топилма аввалдан маълум бўлган - инсоният бир хил йўл билан ривожланган деган назарияни ҳам инкор этмоқда. Бунинг ўрнига, тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, дунё бўйлаб истиқомат қилган қадимий одамлар турли хил суръатларда ривожланишган.

Қайд этилишича, археологлар гуруҳи тош асрида яшаган ғарбий африкаликларга янги асбобларни ўзлаштириш учун нега кўпроқ вақт талаб қилинганлигини аниқ билишмайди, аммо тахмин қилинишича, бу уларнинг географик изоляцияси ва минтақадаги иқлимнинг кескин ўзгариши билан боғлиқ бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!